Слаломда эшкак эшиш. МОҚ стратегияси асосида тайёргарлик қизғин давом этмоқда

Терма жамоаларимиз Миллий олимпия қўмитаси стратегияси асосида лицензион мусобақаларга, Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб боришмоқда. Шу жумладан, слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқдалар. Терма жамоа етакчилари Алибек ва Жонибек Темиргалиевлар 2-15 январь кунлари Тошкент денгизида машғулотлар олиб бордилар. Бугун эса улар тайёргарликнинг навбатдаги босқичини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрига жўнаб кетишди. Хорижий ўқув-машғулот йиғинларида йигитларимиз мураббий Иззатилла Раҳматуллаев қўл остида шуғулланадилар. Мазкур йиғин 4 мартга қадар давом этади.

16 Yanvar, 2019|Янгиликлар|