Осиё кубоги-2019. Эртага Японияга қарши ўйин. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва жамоаларнинг расмий машғулоти ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Унда футболчиларимизга Япония терма жамоаси рақиблик қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланадиган анжуманда терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаради. Матбуот анжуманида Куперга терма жамоамиз аъзоси Жавоҳир Сидиқов ҳамроҳлик қилади.

Матбуот анжумани якунига етгач, соат 19:00 да «Халифа бин Зайд» стадионида терма жамоамизнинг расмий машғулоти бўлиб ўтади.

Япония ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги учрашув эртага, Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйинни мезбон ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб боради.

16 Yanvar, 2019|Янгиликлар|