Футбол. Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатининг саралаш босқичига Туркияда тайёргарлик кўрмоқда

Сир эмаски, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдига қўйилган энг асосий вазифа – Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олиш ҳисобланади. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу борада футболчиларимизга барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш кўзда тутилган. Бугун ҳамюртларимиз Анталиядаги «Arcadia» стадионида Словакия U-21 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.

Футболчиларимиз йиғин давомида шунингдек қуйидаги жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар:

18 январь – «Кешла» (Озарбайжон Премьер-Лигаси)
21 январь – «Сепахон» (Эрон Про-Лигаси)
24 январь – «Тараз» (Қозоғистон Премьер-Лигаси).

15 Yanvar, 2019|Янгиликлар|