Каратэчиларимиз Париждаги Премьер-Лига турнирида иштирок этадилар

25-27 январь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли Премьер-Лига турнири ўтказилади. Баҳсларда жаҳоннинг 82 мамлакатидан 750 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда қатнашади:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев

-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова.

Маълумот учун, Премьер-Лига мусобақаси Токио 2020 Олимпиадаси учун лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлардан бири ҳисобланади.

15 Yanvar, 2019|Янгиликлар|