Енгил атлетика. Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида иккита мусобақа ташкил қилинади

22-25 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Очиқ кубоги (2004 йил ва ундан катталар) ва Ўзбекистон чемпионати (2000-2001) ўтказилади. Ёпиқ иншоотда ташкил қилинадиган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жамоалар қатнашади.

Ҳар икки мусобақа ғолиблари медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ушбу баҳсларда иштирок этишни истаганлар 20 январга қадар электрон шаклда sekretariat2018@bk.ru манзилига аризаларини юборишлари мумкин.

15 Yanvar, 2019|Янгиликлар|