Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз машғулотларни қизғин давом эттирмоқдалар

Спорт терма жамоаларимиз Миллий олимпия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган стратегия асосида Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўришда давом этмоқдалар. Атлетларимизни 2019 йилда қатор рейтинг мусобақалари кутиб турибди. Ана шу мақсадда академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқдалар. Эшкак эшувчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларининг биринчи босқичини Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сузиш ҳавзасида олиб бормоқдалар. 16 январдан бошлаб эса машғулотлар Тошкент вилоятидаги махсус эшкак эшиш каналида давом эттирилади.

Ўқув-машғулот йиғинларида 27 нафар спортчи иштирок этмоқда. Жумладан, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Фаррух Астанов, Жасур Мавлонов, Шахбоз Холмурзаев, Абдулло Муҳаммадиев, Шахбоз Абдужабборов, Ўктам Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжахон Нажмиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Отамурод Рахимов, Меҳрож Маматқулов, Шаҳзод Нурматов, Бекзод Холмирзаев, Малика Тагматова, Луиза Исломова, Луиза Гафурбаева, Татьяна Ким, Аббос Абдушукуров, Давржон Давронов, Евгений Агофонов, Шахзод Абдураҳмонов, Абдулазиз Рахимжонов, Достонжон Бахриевлар мусобақаларга тайёргарликни олиб бормоқдалар. Улар мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян қўл остида йиғинда иштирок этишмоқда.

Ўқув-машғулот йиғинлари 8 февралга қадар давом этади.

14 Yanvar, 2019|Янгиликлар|