Бугун Денис Истомин Рожер Федерерга қарши кортга чиқади

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Ҳамюртимиз қуръа якунига кўра, турнирнинг илк босқичида швейцариялик машҳур теннисчи Рожер Федерерга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, Истомин жаҳон рейтингида 101, Федерер эса 3-ўринни эгаллаб турибди. Шу кунгача теннисчилар олти маротаба ўзаро ўйин ўтказишган ва уларнинг барчасида швейцариялик теннисчининг қўли баланд келган. Қайд этиш лозимки, Федерер Австралия Очиқ чемпионатининг 6 карра ғолиби ҳисобланади.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 14:30 дан сўнг бошланади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муҳим баҳсда теннисчимизга омад тилайди.

14 Yanvar, 2019|Янгиликлар|