Осиё Кубоги-2019. Туркманистон йирик ҳисобда мағлуб этилди – биз муддатидан олдин плей-оффдамиз!

Осиё Кубогида иштирок этаётган терма жамоамиз бугун гуруҳ босқичи иккинчи тур доирасида Туркманистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув футболчиларимизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Бу эса 17-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жавоҳир Сидиқов Достон Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини рақиблар дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди. 24-дақиқада эса Элдор Шомуродов маҳоратини ишга солиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 40-дақиқада Жалолиддин Машарипов терма жамоамизнинг учинчи голини киритган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Элдор Шомуродов яна бир маротаба ўзини кўрсатди ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Ушбу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолди.

Осиё Кубоги-2019.
«F» гуруҳи, 2-тур.
ТУРКМАНИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН 0:4
13 январь 2019. Дубай. «Рашид» стадиони. (21:00 Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Аммар Ал Жунайби (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад(БАА) ва Турки Ал Худоёр (Саудия Арабистони)
Захира ҳаками: Муҳаммад Ала Бакри (Саудия Арабистони)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 17, Элдор Шомуродов 24, Жалолиддин Машарипов 40, Элдор Шомуродов 42

Туркманистон: 1.Маммет Оразмуҳаммедов – 12.Сердар Аннаоразов, 4.Мекан Сапаров, 2.Зафар Бабажанов, 5.Везиргелди Илясов, 6.Гурбангелди Батиров – 8.Руслан Мингазов, 21.Расул Хўжаев, 19.Аҳмет Атаев (20.Мурат Аннаев, 44), 7.Арслонмурот Аманов – 9.Воҳит Оразсаҳедов (17.Алтимурот Аннадурдиев, 46).

Захира: 16.Батир Бабаев, 22.Никита Горбунов, 3.Гуймурот Аннагуллиев, 10.Сулейман Муҳадов, 11.Мурат Яхшиев, 13.Мердан Гурбанов, 14.Илья Тамуркин, 15.Михаил Титов, 18.Сердар Гелдиев, 23.Даврон Оразалиев.

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров – 2.Акмал Шораҳмедов (6.Даврон Ҳошимов, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев – 9.Одил Аҳмедов (18.Фозил Мусаев, 77), 19.Отабек Шукуров – 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов – 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Сардор Рашидов, 8.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 23.Одил Ҳамробеков, 16.Азиз Турғунбоев.

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 71.

Ушбу ғалаба орқали Ўзбекистон терма жамоасининг очколари 6 тага етди. Терма жамоамиз тўплар нисбатидаги устунлик эвазига гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. Энди 17 январь куни вакилларимиз Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Ўша учрашувда гуруҳ ғолиби номи маълум бўлади.