Тошкентда «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ташкил этилди

Эртага Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганига роппа-роса 27 йил тўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида пойтахтимизда югуриш мусобақаси ташкил қилинди. 10 км масофага ўтказилган беллашувларда 500 нафардан зиёд иштирокчи ўз омадини синаб кўрди.

Қатнашчилар Мирзо Улуғбек кўчасидан «Халқлар дўстлиги» майдонидаги маррагача югуришди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ш.Давлетов, В.Мамедов, З.Маматқулов, Е.Фадеев, А.Петров, Б.Сафаров маррага биринчилардан бўлиб етиб келишди. Аёллар ўртасида эса Е.Тунгускова, М.Хмелевская, М.Муҳитдинова, З.Худойбердиева, В.Гришина, М.Баратова кучли олтиликни ташкил этиб беришди.

«Бугунги мусобақа мен учун жуда омадли бўлди. Баҳсларда биринчи ўринни олдим. Йил ажойиб бошланганидан хурсандман. Спорт билан барча шуғулланиши лозим. Бу соғлиқ учун жуда фойдали. Яқинлашиб келаётган байрам, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклайман», – деди мусобақа ғолибаси Екатерина Тунгускова.

Эътиборингизга мусобақадан олинган суратларни тақдим этамиз: