Велоспорт. Осиё чемпионатида навбатдаги медаль!

Жакартада велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мэдисон пойгаларида Ольга Забелинская ва Екатерина Кнебелева тандеми бронза медалини қўлга киритди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мос равишда Япония ва Жанубий Корея вакилларига насиб этди.

Бугун спортчиларимиз яна бир неча йўналишда стартга чиқадилар:
Ольга Забелинская – скретч
Дмитрий Сирко – омниум
Алексей Фомовский ва Данил Евдокимов – мэдисон.

13 Yanvar, 2019|Янгиликлар|