Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон бугун мусобақадаги иккинчи ўйинини ўтказади

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинида майдонга чиқади. Мазкур баҳсда футболчиларимизга Туркманистон терма жамоаси рақиблик қилади. Марказий Осиё дербиси мақомидаги учрашувни мезбон ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Дарвоза ортида эса саудиялик ҳакамлар ишлашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Осиё кубоги.
«F» гуруҳи.
Дубай. «Рашид» стадиони. 20:00 (Тошкент вақти билан 21:00)
Туркманистон – Ўзбекистон.
Ҳакамлар: Аммор Ал Жунаби, Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан ал Маҳри (БАА), Муҳаммад Абдулла Муҳаммад, Турки Ал Худоёр, Муҳаммад Ал Бакри (Саудия Арабистони).

Маълумот учун, терма жамоалар шу кунгача ўзаро 9 маротаба тўқнаш келганлар. Уларнинг 7 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Яна 1 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 1 та баҳсда туркманистонлик футболчиларнинг қўли баланд келган.

Қайд этиш лозимки, бугун қўлга киритиладиган 3 очко вакилларимиз учун муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини тақдим этади. Миллий олимпия қўмитаси бугунги муҳим баҳсда футболчиларимизга омад тилайди.

13 Yanvar, 2019|Янгиликлар|