Велоспорт. Мурод Холмуродов Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал якунланган гуруҳ пойгаларида ҳамюртимиз Мурод Холмуродов учинчи натижани кўрсатиб, бронза медали соҳибига айланди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мос равишда Япония ва Қозоғистон вакилларига насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 6 тага етди. Ольга Забелинская 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари соҳибасига айланган бўлса, Янина Кускова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Мурод Холмуродов эса 1 та бронза медалига эга чиқди.

Эртага жуфтлик пойгалари ўтказилади.