Ольга Забелинская омниум пойгаларида бронза медалини қўлга киритди

Жакартада велотрек бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари навбатдаги медални қўлга киритишди. Ольга Забелинская омниум йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Мазкур йўналишда олтин ва кумуш медаллар Япония ва Хитой Тайпейи спортчиларига насиб қилди.

Қайд этиш лозимки, ушбу медаль терма жамоамиз учун Индонезиядаги Осиё чемпионатида бешинчиси бўлди. Бунгача Забелинская олтин ва кумуш, Янина Кускова эса кумуш ва бронза медалларини қўлга киритганди.

12 Yanvar, 2019|Янгиликлар|