Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритишди

Жакартада велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун ўтказилган яккалик пойгаларида терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская иккинчи натижани кўрсатди ва кумуш медални қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Янина Кускова эса бронза медали соҳибасига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ольга Забелинская бунгача очколар бўйича гуруҳ пойгаларида очколар бўйича олтин, Кускова эса ўсмирлар ўртасидаги пойгада кумуш медалга сазовор бўлганди.