Велоспорт. Шоссе бўйича терма жамоамиз аъзолари Тошкентдаги Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда

Хабарингиз бор, шу йилнинг 22-28 апрель кунлари Тошкент шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Шу муносабат билан шоссе бўйича терма жамоамиз аъзолари юртимизда бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигига тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлашди.

Бугун, 11 январь куни мураббий Ю.Абреков бошчилигидаги спортчиларимиз Фарғона вилоятида ўқув-машғулот йиғинларига киришдилар. 30 январга қадар давом этадиган йиғинда 19 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида қитъамизнинг 40 га яқин давлатидан 500 нафардан зиёд велоспортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу қитъа чемпионати Токио 2020 Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади.

11 Yanvar, 2019|Янгиликлар|