Қиличбозлик. Шпагачиларимиз Жаҳон кубоги босқичда иштирок этишмоқда

Германиянинг Хайденхайм шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бошланди. Мусобақада жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган энг сара шпагачилар иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубогида қуйидаги таркибда қатнашмоқда:

Роман Александров
Жавоҳирбек Нурматов
Олег Соколов
Абдулбосид Насирдинов
Файзулла Алимов

Катта мураббий: Руслан Кудаев

Мусобақа 13 январгача давом этади.

11 Yanvar, 2019|Янгиликлар|