Бокс. Тошкент шаҳрида халқаро турнир якунланди

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича 2003-2004 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон бокс фахрийларига бағишланган халқаро хотира турнирида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. 15 вазн тоифасида ташкил этилган баҳсларда 181 нафар ёш боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Мусобақа якунларига кўра, ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

-42 кг: Жаҳонгир Эгамбердиев (Тошкент шаҳри)
-44 кг: Мадияр Дониёров (Қорақалпоғистон)
-46 кг: Исломбек Ғаниев (Фарғона)
-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов (Андижон)
-50 кг: Баҳтиёр Зуҳруллаев (Тошкент шаҳри)
-52 кг: Жаҳонмурод Имомалиев (Андижон)
-54 кг: Диёрбек Наврузов (Хоразм)
-57 кг: Диёрбек Муҳаммаджонов (Фарғона)
-60 кг: Темурхон Махсетбоев (Қорақалпоғистон)
-63 кг: Мирзааҳмад Мирзабеков (Андижон)
-66 кг: Логин Петров (Навоий)
-70 кг: Азизбек Эрмаматов (Жиззах)
-75 кг: Нусрат Тоҳиров (Андижон)
-80 кг: Абдуллоҳ Солиҳов (Тошкент шаҳри)
+80 кг: Жаҳонгир Зокиров (Жиззах).

10 Yanvar, 2019|Янгиликлар|