Таэквондочиларимиз пойтахтдаги ўқув-машғулот йиғинларини қизғин давом эттиришмоқда

Хабар бериб ўтганимиздек, терма жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган. Жумладан, таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам олдинда турган масъулиятли мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Шу муносабат билан спортчиларимиз Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Унда 30 нафар спортчи иштирок этмоқда.

7-21 январь кунларига мўлжалланган йиғин февраль ойида Анталияда ўтказиладиган Туркия Очиқ чемпионати ҳамда «Европа минтақаси – Президент кубоги» мусобақаларига тайёргарлик вазифасини бажаради.

10 Yanvar, 2019|Янгиликлар|