Велоспорт. Бугун икки спортчимиз Осиё чемпионатида стартга чиқади

Хабар бериб ўтганимиздек, Жакартада велотрек бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Кеча аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаларида Ольга Забелинская олтин медални қўлга киритганди.

Бугун ўтказиладиган беллашувларда скретч йўналишида Мурод Холмуродов стартга чиқса, поинт баҳсларида Янина Кускова ўз омадини синаб кўради.

Маълумот учун, Осиё чемпионатида қитъанинг 16 мамлакатидан спортчилар иштирок этмоқда. Ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этади.

10 Yanvar, 2019|Янгиликлар|