Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Хабарингиз бор, шу кунларда БААда футбол бўйича Осиё Кубоги ўтказилмоқда. Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини Уммон терма жамоасига қарши ўтказди. 34-дақиқага келиб терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг жаримадан берган зарбаси эвазига учрашувда ҳисоб очилди – 1:0. Шундан сўнг уммонликлар яна олдинга ўта бошлашди. Рақибларнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этишда дарвозабонимиз Игнатий Нестеров жонбозлик кўрсатди. 71-дақиқада рақиблар футболчиси Муҳсин ал Гассани ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқада эса терма жамоамизда захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Осиё Кубоги-2019.
«F» гуруҳи, 1-тур.
ЎЗБЕКИСТОН – УММОН 2:1
Шаржа шаҳри, «Шаржа стадиони».
Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея).

Голлар: Одил Аҳмедов 33, – 1:0. Муҳсин Ал Гассани 78, – 1:1. Элдор Шомуродов 85, – 2:1.

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров – 2.Акмал Шораҳмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев – 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров – 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) – 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).
Захира: 21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Ҳошимов, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев.

Уммон: 18.Файз Ал Рушайди – 11.Саад Ал Муҳайни, 13.Ҳалид Ал Брайки,2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди – 12.Аҳмад Кану, 23.Ҳабиб Ал Сади -15.Жамелл Ал Яҳмади (9.Муҳаммад Ал Гассани, 88), 10.Муҳсин Ал Халди, 6.Раед Солиҳ – 7.Ҳалид Ал Ҳажри (16.Муҳсин Ал Гассани, 67).
Захира: 1.Аммар Ал Рушаиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи, 19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ясин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб.

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов 29, Игнатий Нестеров 58.

Четлатиш: Егор Кримец 90+2.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Япония терма жамоаси Туркманистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди вакилларимиз гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинни 13 январь куни Туркманистонга қарши ўтказадилар. Гуруҳдаги сўнгги баҳс эса 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.