Спорт курашлари. Полвонларимиз янги мавсумга Тошкент вилоятида тайёрланмоқдалар

Хабар бериб ўтганимиздек, терма жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганлар. Шу жумладан спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам лицензион мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларига киришдилар.

Полвонларимиз бугун Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасидаги «Янгиобод» ўқув-машғулот базасида йиғинни бошладилар. Машғулотларда 60 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Юнон-рум ва эркин кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари айнан шу ерда лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўрадилар. Машғулотлар 26 январга қадар давом этади.

Режага кўра, юнон-рум курашчиларимиз 2 февралдан сўнг куни Венгрия ва Хорватия мамлакатларида ўтказиладиган рейтинг турнирларида қатнашадилар.

9 Yanvar, 2019|Янгиликлар|