Ўзбекистонлик каратэчилар 2019 йилдаги дастлабки лицензион мусобақага тайёргарлик кўришмоқда

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муҳим рейтинг мусобақаларига тайёргарлик кўриш мақсадида Миллий паралимпия ассоциациясида йиғинга киришдилар. Ушбу ўқув-машғулот йиғинлари 25-27 январь кунлари Париж шаҳрида ўтказиладиган Премьер Лига турнирига тайёргарлик вазифасини бажаради. Қайд этиш лозимки, 2019 йил давомида Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг мусобақалари ўтказилади.

Терма жамоамиз ўқув машғулот йиғинларида қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев

-50 кг: Бахринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова.

Йиғин 22 январга қадар давом этади.

9 Yanvar, 2019|Янгиликлар|