Бугун Ўзбекистон Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди

Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги ўтказилмоқда. Айни пайтда гуруҳ баҳслари давом этмоқда. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эса мусобақадаги иштирокини бугун бошлайди. Вакилларимиз бугун «Шаржа» стадионида Уммон терма жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйинни Жанубий Кореялик FIFA рефереси Ким Донг Жин бошқариб боради.

Осиё кубоги. «F» гуруҳи
БАА. Шаржа шаҳри.
«Шаржа» стадиони. 17:30 (Тошкентда 18:30)
Ўзбекистон – Уммон
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

Миллий олимпия қўмитаси Осиё кубогида терма жамоамизга муваффақият тилаб қолади.

9 Yanvar, 2019|Янгиликлар|