Дзюдо. Тошкентдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ўзининг қизғин палласида

Хабар бериб ўтганимиздек, терма жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаб юборганлар. Жумладан, дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзолари ҳам йил давомида ўтказиладиган масъулиятли мусобақаларга тайёрланмоқдалар. Шу кунларда пойтахтимиздаги «Ёшлик» спорт мажмуасида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, шунингдек Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқдалар.

Қайд этиш лозимки, 12 январга қадар давом этадиган ўқув-машғулот йиғинлари орқали спортчилар ўзаро тажриба алмашиш, нуфузли мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўладилар.

8 Yanvar, 2019|Янгиликлар|