Боксчиларимиз халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўришмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни пайтда Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқдалар.

6 январь куни бошланган йиғинда мураббийлар штаби 30 нафар боксчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа таркибида Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва нуфузли халқаро мусобақалар совриндорлари Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов, Бектемир Мелиқўзиев, Бобоусмон Батуров, Абдулҳай Шораҳматов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халаков, Жаҳонгир Раҳмонов, Тимур Мержанов ва бошқа боксчиларимиз ҳам бор.

Ўзбекистон бокс федерацияси берган маълумотга кўра, чарм қўлқоп усталаримиз Чехия, Қирғизистон ва Ҳиндистондаги турнирларда иштирок этадилар.

8 Yanvar, 2019|Янгиликлар|