Футбол. Бугун БААда Осиё Кубоги бошланади

Бугун, 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Мусобақада илк маротаба 24 та терма жамоа қатнашади. Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да мезбонлар БАА терма жамоаси очилиш ўйинида Баҳрайнга қарши майдонга чиқади.

Баҳсларда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказадилар. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, ҳамюртларимиз 17 январь куни гуруҳдаги сўнгги баҳсда Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Ўткир Юсупов («Қўқон-1912»)
Санжар Қувватов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец («Пахтакор»)
Анзур Исмоилов («Локомотив»)
Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Олег Зотеев («Локомотив»)
Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
Акмал Шораҳмедов («Пахтакор»)
Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)
Отабек Шукуров («Шаржа», БАА)
Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония)
Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)
Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)
Достон Ҳамдамов («Анжи», Россия)
Жавоҳир Сидиқов («Қўқон-1912»)
Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев («Локомотив»)
Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)
Сардор Рашидов («Локомотив»).

5 Yanvar, 2019|Янгиликлар|