Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

8-13 январь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада қитъамизнинг етакчи велоспортчилари иштирок этиши кутилмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

Данил Евдокимов
Алексей Фомовский
Дмитрий Сирко
Муроджон Холмуродов

Аёллар:

Ольга Забелинская
Екатерина Кнебелова
Янина Кускова

Ижрочи директор: Рустам Нуртдинов
Мураббий: Вадим Шаехов
Механик-мураббий: Алексей Смирнов

Маълумот учун, мазкур қитъа биринчилиги Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақалардан бири ҳисобланади.

Миллий олимпия қўмитаси Осиё чемпионатида спортчиларимизга муваффақиятлар тилайди.

4 Yanvar, 2019|Янгиликлар|