Ўқ отиш бўйича селекцион мусобақа ташкил қилинди

Тошкент шаҳрида Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўқ отиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида селекцион мусобақа ташкил қилинди. Мудофаа вазирлигига қарашли спорт клубининг ўқ отиш мажмуасида бўлиб ўтган турнирда 40 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Баҳслар давомида ўзини кўрсата олган ҳарбий соҳа вакиллари мураббийлар томонидан саралаб олинди. Мусобақа иштирокчилари кичик калибрли ва пневматик қуролларда ўзларини синаб кўришди. Аёллар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича баҳсларда Лариса Холмаматова тенгсиз бўлди. 25 метрга кичик калибрли тўппончадан ўтиш бўйича ҳам Лариса Холмаматовага тенг келадиган рақиб топилмади.

Кичик калибрли милтиқдан ўқ отиш бўйича беллашувларда Ҳусниддин Элмуродов ғолибликни қўлга киритган бўлса, 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отишда Жаҳонгир Хожиев рақибларига қараганда яхшироқ натижа кўрсатди.

29 Dekabr, 2018|Янгиликлар|