Аббос Тўйчибоев: «Ўзбек кураши учун унутилмас йил бўлди»

«Миллий спорт мукофоти-2018» тантанали тақдирлаш маросимида «Йилнинг энг фаол федерацияси» йўналишида Ўзбекистон кураш федерацияси ғолиб бўлди. Тақдирлаш маросимидан сўнг федерация бош котиби Аббос Тўйчибоев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Йил ўзбек спорти учун, айниқса, ўзбек кураши учун воқеликларга бой бўлди. Аҳир миллий спортимиз тарихда илк маротаба Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олди. Биз мусобақа давомида 12 та медаль қўлга кирита олдик. Уларнинг 6 таси олтин медаль эди. Шунингдек, полвонларимиз Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Меҳнатимиз муносиб эътироф этилгани жуда ёқимли. Нималарни ҳис қилаётганимни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Тақдирлаш маросими ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Янги йилда бунданда ёрқин ғалабаларга эришмоқчимиз», – деди Аббос Тўйчибоев.

29 Dekabr, 2018|Янгиликлар|