Равшан Ҳайдаров: «Осиё чемпионатидаги муваффақият – йилнинг энг ёрқин ғалабасидир»

Хабарингиз бор, кеча «Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи»да «Миллий спорт мукофоти-2018» тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистонда спорт соҳасида илк маротаба ташкил этилган ушбу кечада 17 йўналиш бўйича ғолиблар тақдирланди. «Йилнинг энг яхши спорт жамоаси» номинациясида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 футбол терма жамоаси тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчиларимиз январь ойида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлгандилар.

«Бу йил терма жамоамиз тарихда илк маротаба ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди ва халқимизга ажойиб байрамни тақдим этди. Фикримча, бу – йилнинг энг ёрқин ғалабасидир. Биз албатта давлатнинг ғамхўрлиги, қўллаб-қувватлаши орқали мана шундай муваффақиятга эришдик. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Ишонаманки, улар келажакда ўз муваффақиятлари билан бизни хурсанд қила оладилар. Ушбу йўналишда ғолиб бўлиш ёқимли бўлди. Мазкур спорт байрами, шунингдек мукофот учун Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдираман. Бундай эътибор бизни янада рухлантиради», – деди Равшан Ҳайдаров.

29 Dekabr, 2018|Янгиликлар|