Оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатига!

Хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси эртага, 28 декабрь куни «Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи»да ўзбек спорти тарихида илк маротаба «Миллий спорт мукофоти – 2018» тантанали тақдирлаш маросими ўтказади. Йилнинг энг ёдда қоларли тадбирларидан бирини бевосита воқеа жойидан ёритишни истаган ОАВ ходимлари кириш учун рухсатномаларни Миллий олимпия қўмитасининг Матбуот ва медиа департаментидан олишлари мумкин.

Рухсатномалар бугун соат 19:00 гача, эртага 9:00 – 12:00 оралиғида берилади.

27 Dekabr, 2018|Янгиликлар|