Шахматчимиз сенсацион тарзда жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди

Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петерберг шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари ҳам иштирок этишмоқда.

Беллашувларда қатнашаётган 16 ёшли ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бугун оламшумул сенсация қайд этди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Баҳсларда иштирок этаётган бошқа спортчиларимиздан Нодирбек Ёқуббоев россиялик Станислав Новиков билан ўйинда дурангга эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов испаниялик Лопес Иван Сальгадога имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар уччала шахматчимиз 24 ноябрь – 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлгандилар ва шу муносабат билан Президент совғаси – «Spark» автомобиллари билан тақдирлангандилар.

26 Dekabr, 2018|Янгиликлар|