Миллий Олимпия қўмитаси янги номларни кашф қилишда давом этади

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Республика бўйлаб кенг кўламдаги селекция ишларини олиб бормоқда. Бу йўлда навбатдаги мусобақа 24-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилди. Асосий мақсад – юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги иқтидорларни синаб кўриб, уларни терма жамоага жалб этиш ва келажакда Олимпия ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз байроғини юксакларга кўтаришдан иборатдир.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиш учун даъвогар спортчилар махсус синовдан ўтказилди. Унга кўра, спортчилар кўпкураш бўйича норматив топширдилар. Ушбу синовлар атлетларимизнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш, уларни чидамлилигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

25 Dekabr, 2018|Янгиликлар|