Миллий олимпия қўмитасининг Telegram’даги канали орқали «iPhone»га эга бўлинг

Миллий олимпия қўмитаси ўзбек спортида рўй бераётган янгиликлар, воқеликларни имкон қадар тезкорлик билан оммага етказиб беришга ҳаракат қилмоқда. Қўмита расмий сайтида, сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларга янгиликлар етказиб берилади.

Ташкилот мухлислар аудиториясини кенгайтириш орқали ҳам спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу мақсадда МОҚнинг расмий Telegram каналидаги 25000-обуначига энг сўнгги русумдаги «iPhone X» телефони тақдим этилади.

Спорт янгиликларини биз билан бирга кузатинг.

21 Dekabr, 2018|Янгиликлар|