Фарғонада камондан отиш бўйича мусобақа давом этмоқда

Фарғонада камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда. Турнирда мамлакатимизнинг 6 та вилоятидан ташриф буюрган 100 дан зиёд ёш мерган ўғил-қизлар иштирок этмоқдалар. Беллашувлар 1999-2003 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ташкил қилинган. Камончилар 18 метр масофадан нишонни мўлжалга олиш бўйича куч синашмоқдалар.

Баҳслар 23 декабрга қадар давом этади.

21 Dekabr, 2018|Янгиликлар|