Таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Шу кунларда Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт саройида ташкил этилаётган баҳсларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 800 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этишмоқда.

23 декабрь куни эса катталар ўртасида мамлакат чемпионати ташкил этилади. Ушбу баҳсларда 400 нафарга яқин таэквондочи совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

21 Dekabr, 2018|Янгиликлар|