Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини енгилмас боксчига қарши ўтказади

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу баҳсда чарм қўлқоп устамизда америкалик енгилмас боксчи Майкл Фокс рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан). Фокс эса проф рингда 19 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалаба қозонган.

21 Dekabr, 2018|Янгиликлар|