Велоспорт. Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда

Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги йиғинга киришдилар. Алексей Фомовский, Данил Евдокимов, Никита Стенковой, Дмитрий Сирко, Янина Кускова ва бошқа спортчилар мураббий Вадим Шаехов бошчилигида Тошкент шаҳридаги велотрек мажмуасида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари жорий йилнинг 26-29 декабрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «Россия миллий кубоги» ҳамда 8-13 январь кунлари Жакартада ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнларидан бири ҳисобланади. 10 декабрь куни бошланган йиғин 24 декабрга қадар давом этади.

17 Dekabr, 2018|Янгиликлар|