Қашқадарёда камондан отиш билан шуғулланиш учун янги база барпо этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг янги раҳбарияти спортнинг ушбу турини ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, халқаро алоқалар ривожлантирилмоқда, ўзаро ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, камондан отиш бўйича янги иқтидорларни саралаб олиш учун Туркиядан мураббий таклиф этилди.

Куни кеча, мамлакатимизда камондан отиш спортини янада ривожлантириш учун навбатдаги қадам ташланди. Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида «Ватанпарварлар» боғида камондан отиш бўйича янги база ўз фаолиятини бошлади. Айни пайтда спортчи ва мураббийлар базада машғулотларга киришганлар. Шунингдек, федерациянинг Қашқадарё вилояти бўлими ташкил этилди. Ишонамизки, ушбу спорт масканидан ўзбек спорти учун янгидан-янги номлар, иқтидорлар етишиб чиқади ва келажакда юртимиз байроғини кўкларга кўтарадилар.

15 Dekabr, 2018|Янгиликлар|