Дзюдочиларимиз Хитойдаги нуфузли «Мастерс» турнирида иштирок этишмоқда

Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли «Мастерс» турнири бошланди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашишлари ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда беллашувлар қизғин давом этмоқда. -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфиллаев илк жангида мўғулистонлик Болдбаатар Ганбатни мағлубиятга учратди. Энди у қозоғистонлик Елдош Сметовга қарши татамига чиқади. Ушбу вазн тоифасида иштирок этиши лозим бўлган бошқа бир спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев кеча машғулотлар чоғида жароҳат олди ва баҳсларда қатнаша олмайдиган бўлди.

-66 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этаётган Шаҳрам Аҳадов эса афсуски россиялик Якуб Шамиловга имкониятни бой бериб қўйди.

Эртага +100 кг вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев баҳсларга киришади.

15 Dekabr, 2018|Янгиликлар|