Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча миллий терма жамоамиз аъзолари тиббий текширувдан ўтишди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Жароҳати безовта қилаётганлар йўқ.

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз аъзолари эрта тонгда Тошкент – Истамбул – Анталия йўналишида Туркияга жўнаб кетишди.
Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

15 Dekabr, 2018|Янгиликлар|