Оғир атлетикачиларимиз Мисрдаги рейтинг турнирида медаллар шодасига эга чиқишди

Оғир атлетикачиларимиз Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги рейтинг турнирида иштирок этаётганликлари ҳақида хабар бергандик.

Бугун аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Долера Давронова ҳимоя қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз даст кўтаришда 83 кг., силтаб кўтаришда 119 кг., умумий ҳисобда 202 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва ҳар уччала йўналиш бўйича олтин медалга эга чиқди.

Аввалроқ, Муаттар Набиева (-55 кг) учта олтин, Турсуной Жабборова бронза (-76 кг) медалларини қўлга киритганлиги ҳақида хабар қилгандик. Шу тариқа, спортчиларимиз Олимпия ўйинларига рейтинг тақдим этувчи мусобақани 6 та олтин, 1 та бронза медали билан якунладилар.

13 Dekabr, 2018|Янгиликлар|