Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг апрель ойида юртимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, шоссе бўйича терма жамоамиз аъзолари шу кунларда Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бормоқдалар. Терма жамоамизнинг 16 нафар спортчиси мураббий Ю.Абреков бошчилигида 20 декабрга қадар йиғин ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, шоссе бўйича Осиё чемпионати келаси йилнинг 22-28 апрель кунлари Тошкентда ўтказилади. Баҳсларда қитъамизнинг 40 га яқин давлатидан 600 нафардан зиёд велоспортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу Осиё чемпионати Токио 2020 Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади.

11 Dekabr, 2018|Янгиликлар|