Самарқандда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Хабар бериб ўтганимиздек, эркаклар ўртасидаги бу йилги Ўзбекистон чемпионатига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. Бугун шаҳардаги Олимпия захираларини тайёрлаш марказида баҳсларга старт берилди.

Мусобақада юртимизнинг турли худудларидан 277 нафар чарм қўлқоп устаси иштирок этмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, беллашувларда Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Батуров, Миразиз Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Баҳслар 8 та вазн тоифасида (-52, -57, -63, -69, -75, -81, -91, ва +91 кг) ўтказилади. Чемпионат 17 декабрга қадар давом этади.

11 Dekabr, 2018|Янгиликлар|