Ҳамюртимиз заиф эшитувчилар ўртасида ўтказилган халқаро шахмат турнирида ғолиб бўлди

Алмати шаҳрида тезкор шахмат бўйича заиф эшитувчилар ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилинди. Мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистондан 33 нафар спортчи иштирок этди. Мукофот жамғармаси 350 000 тенгени ташкил этган турнирда ҳамюртимиз, FIDE устаси Сирожиддин Зайниддинов 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва ғолибликни қўлга киритди. Бу борада мезбон спортчи Амангелди Науризгалиев иккинчи бўлган бўлса, кучли учликка қирғизистонлик Эдуард Ким якун ясади.

Маълумот учун, турнир швейцарча тизимда ташкил этилди ва 9 раунддан иборат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин шу йил заиф эшитувчилар ўртасида Буюк Британияда ўтказилган Очиқ мусобақада ғолиб бўлганди.

11 Dekabr, 2018|Янгиликлар|