Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз Тошкент вилоятида йиғин ўтказадилар

Эшкак эшиш спорти турлари бўйича терма жамоамиз спортчиларини 2019 йилда бир неча муҳим мусобақалар кутиб турибди. Бундан бир неча кун олдин байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси терма жамоаси Малайзияда йиғин ўтказиши ҳақида ҳабар қилгандик. Куни кеча спортчиларимиз хорижий ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди.

10 декабрь куни эса академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Тошкент вилоятининг Туябўғиз сув омборида янги мавсумга тайёргарликни бошлайдилар. 30 декабрга қадар давом этадиган машғулотларда 25 нафар спортчи иштирок этади. Эшкак эшувчиларимиз йиғинда Шариф Алимов, Александр Дидрих ва Артём Кудряшов қўл остида шуғулланишади.

7 Dekabr, 2018|Янгиликлар|