Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

11-17 декабрь кунлари Самарқанд шаҳридаги ОЗТМ спорт мажмуасида бокс бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 200 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари иштирок этадилар.

Баҳслар 8 та вазн тоифасида ўтказилади.

Финал беллашувлари 17 декабрь куни ташкил этилади.

7 Dekabr, 2018|Янгиликлар|