Муроджон Аҳмадалиев WBA йўналиши рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди

Куни кеча профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига жойлашган. Эслатиб ўтамиз, у 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган. У ўша жангида ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилганди.

Маълумот учун, айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Роман ҳисобланади. Аҳмадалиев биринчи ўринга чиқиб олиш орқали, олтин камар учун асосий давогарлардан бирига айланиб олди.