Мерганларимиз Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқдалар

Хабар бериб ўтганимиздек, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 29 ноябрь куни Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришдилар. Самсун шаҳридаги машғулотлар Туркия терма жамоаси билан бирга ўтказилмоқда.

Йиғинда Сардор Рустамов, Зокиржон Гафуров, Жамшид Содиқов, Мунира Нурманова, Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Камола Юнусова каби камончиларимиз иштирок этмоқдалар. Машғулотлар Гулнора Арипова ва Туркия камондан отиш федерациясидан ташриф буюрган тажрибали мураббий Владимир Леквишвили қўл остида олиб борилмоқда.

Йиғин 29 декабрга қадар давом этади.

3 Dekabr, 2018|Янгиликлар|