Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Қўқон шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон XXVII чемпионатининг биринчи турига старт берилди. Кеча чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Баҳсларда «Ориент», ОТМК, «Сўғдиёна», «Ёшлик», «Бухоро», «Миллий Гвардия» ва ҚДПИ жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақа 7 декабрга қадар давом этади. Беллашувлар Қўқон шаҳридаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг залида ўтказилмоқда.

3 Dekabr, 2018|Янгиликлар|